Россиянинг SIMETRA транспорт компанияси Самарқанд транспорт тизимини барқарор ривожлантириш режасини ишлаб чиқади. Жамоат транспорти бўйича мутахассис Владимир Валдин «Газета.uz»га берган интервьюсида бош режа нималиги, барча постсовет шаҳарларининг умумий муаммолари, Самарқанд ва Тошкентдаги жамоат транспорти билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.
Январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида транспорт карталари жорий қилинди. Транспорт карталарини қаердан сотиб олиш, қандай тўлдириш, улардан фойдаланиш ва транспорт картасини сотиб олмасдан транспорт учун пул тўлаш мумкинми — бу ва бошқа саволларга жавоб берамиз.
Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев йирик автобус бекатлари ва метрога кираверишда катта ҳажмли ахлат қутилари ўрнатилишини маълум қилди. Шунингдек, у пойтахтдаги жамоат транспорти йўловчиларига бепул тарқатиладиган бир марталик қўлқопларнинг нархини ошкор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг